Арманлар Франциядаги Озарбайжон элчихонасига ҳужум қилди (видео)
Олам
−
19 Сентябрь 2022
11450Кеча, 18 сентябрь куни Озарбайжоннинг Франциядаги элчихонасига тажовузкор кайфиятдаги арман диаспораси вакиллари ҳужум қилди. Бу ҳақда Озарбайжоннинг Франциядаги элчиси Раҳмон Мустафоев маълум қилди.
У ижтимоий тармоқларда воқеа ҳақида ёзиб, ҳужум жараёни акс этган видеотасвирларни эълон қилган.
Шу билан бирга, Мустафоев Франция ҳукумати Озарбайжон томонининг дипломатик ваколатхона хавфсизлигини таъминлаш бўйича сўровини эътиборсиз қолдирганини таъкидлади.
Мустафоев расмийлар ва Президент Эммануэль Макронни ҳаракатсизликда айблаб, воқеани “Франция учун шармандалик” деб атади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 август куни Озарбайжоннинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги элчихонаси радикал диний гуруҳ ҳужумига учраганди. Шахси номаълум бир неча киши элчихонага бостириб кириб, бино айвонида диний байроқларни очиб, радикал шиорларни айтган. Маҳаллий полиция аралашуви билан вандализм тўхтатилган ва жиноятчилар қўлга олинган.
LiveБарчаси