Арманистоннинг собиқ мудофаа вазири Москвада ҳибсга олинди
Олам
−
30 Декабрь 2024
9242Кеча, 29 декабрь куни Россиянинг Москва шаҳри марказида Арманистоннинг собиқ мудофаа вазири Аршак Карапетян қўлга олинди. Бу ҳақда “Известия” нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, Карапетян кундузи Тверь кўчасида қўлга олинган. Собиқ вазир Арманистонда тадбиркорлик фаолиятида ноқонуний иштирок этиш, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва ҳокимиятдан нотўғри фойдаланиш моддалари бўйича қидирувга берилган.
Маълумот учун, Аршак Карапетян 2021 йилда бир неча ой, 3 августдан 15 ноябрга қадар Арманистон мудофаа вазири лавозимида ишлаган. У, шунингдек, уч йил давомида Бош вазир Никол Пашиняннинг маслаҳатчиси, кейин Бош штаб бошлиғининг ўринбосари бўлган.
2024 йил апрель ойида 57 ёшли собиқ мулозим “Умумарман фронти” партиясини ташкил этиш режаларини эълон қилди. Арманистон Адлия вазирлиги қонунчиликни бузгани сабабли уни рўйхатдан ўтказишдан бош тортди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 февраль куни озарбайжонлик спортчи Арманистон талаби билан Москвада ҳибсга олинган эди.
LiveБарчаси