Арманистонда Пашинян яна Бош вазир этиб сайланмади. Парламент тарқатиб юборилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Арманистон парламенти кеча, 10 май куни бўлиб ўтган махсус йиғилишда иккинчи марта Вазирлар Маҳкамаси раҳбари вазифасини бажарувчи Николь Пашинянни Республиканинг Бош вазири лавозимига сайламади. Натижада парламент тарқатиб юборилди. Бу ҳақда РБК хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бир парламентарий Пашинян номзодини ёқлаган, 76 киши овоз беришда бетараф қолган.

Пашинян ўз нутқида бугунги махсус йиғилишнинг мақсади Бош вазирни сайлаш эмас, балки муддатидан олдин парламент сайловларини ўтказиш учун зарур тартиб-қоидаларга риоя қилиш эканини таъкидлаган.

Маълумот учун, Арманистон Конституциясининг 149-моддасига мувофиқ, агар парламент Бош вазирни кетма-кет икки марта сайламаса, парламент қонун билан тарқатиб юборилади.

Эслатиб ўтамиз, 25 апрель куни Пашинян истеъфога чиқишини, аммо сайловгача Бош вазир вазифасини бажаришини эълон қилганди.

Жорий йилнинг 3 май куни ўтказилган йиғилишда ҳам Пашинян Бош вазир лавозимига сайланмаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг