Арманистонда америкалик ҳарбийлар машғулот ўтказади

Олам

image

15-24 июль кунлари Арманистонда америкалик ҳарбийлар иштирокидаги “Eagle Partner 2024” машғулотлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда республика Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Халқаро тинчликпарвар миссияларда иштирок этишга тайёргарлик кўриш доирасида 15-24 июль кунлари Арманистонда “Eagle Partner 2024” қўшма арман-америка машқлари ўтказилади”, дейилади хабарда.

Машғулотларда Арманистон Қуролли кучлари тинчликпарвар бригадаси, АҚШнинг Европа ва Африкадаги армияси ҳамда Канзас миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари иштирок этади.

“Машқлар тинчликпарварлик вазифаларини бажаришда низолашаётган томонлар ўртасидаги муносабатларни барқарорлаштириш бўйича операцияларни ўз ичига олади”, дейилади хабарда.

Машғулотлардан кўзланган мақсад тинчликпарварлик операциялари доирасида халқаро тинчликпарварлик миссияларида иштирок этувчи бўлинмалар ўртасида ўзаро тушуниш даражасини ошириш, бошқарув ва тактик алоқа соҳасида илғор тажриба алмашиш, шунингдек, Арманистон тинчликпарвар қўшинларининг жанговар тайёргарлигини оширишдан иборат.

Маълумот учун, “Eagle Partner” биринчи машғулоти 2023 йилда Арманистонда бўлиб ўтган ва унда 85 нафар америкалик ва 175 нафар арман ҳарбий хизматчиси иштирок этган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Арманистон Eagle Partner

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг