Арманистонда аҳоли мулкини ҳарбий мақсадлар учун олишга рухсат берилди
Олам
−
29 Октябрь 2020
6936Ҳарбий ҳолат даврида Арманистон аҳолисидан ҳарбий эҳтиёжлар учун мол-мулкни реквизиция (мажбурий олиниши) қилиниши мумкин. Зарар этказилган ҳар қандай зарар қопланади. Эҳтимолий етказилган зарар кейинчалик қопланади. Бу ҳақда Мудофаа вазирининг ўринбосари Габриел Балаян маълум қилди.
У қонунчиликка ўзгартириш киритиш тўғрисидаги лойиҳани парламентга тақдим этган. Қонун чиқарувчи орган ўзгартиришларни маъуллаган.
Агар аҳолидан олинган мулкка зарра етса, тегишли тартибда қопланади, агар уни таъмирлаш мумкин бўлса, давлат таъмирлаш харажатларини қоплаб беради.
Қайд этилишича, агар армия ҳарбий ҳаракатлар бўлаётган бирор ҳудудда давлат мулки етишмовчилиги сезилса, аҳоли мол-мулки олиниши мумкин. Мулк эгасига далил тақдим этилади. Давлат олганини қайтаришга мажбур бўлади. Агар фуқаро мулкини ўз хоҳиши билан бермаса, ундан мажбуран олиниши мумкин.
Компенсация бериш тартиби ва миқдори Ҳукумат томонидан белгиланади. Агар давлатга қўшимча мулк керак бўлса, аҳоли бу ҳақда давлат идоралари томонидан огоҳлантирилади.