Арманистон Президенти касалхонага ётқизилди
Олам
−
12 Март 2021
4523Арманистон Президенти Армен Саркисян касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.
“Президентнинг юраги билан боғлиқ муаммолар мавжуд. У “Астхик” тиббиёт марказида касалхонага ётқизилган, ҳозирда стентлаш операцияси олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Президент Матбуот хизмати “Интерфакс”га Армен Саркисяннинг коронавирус билан боғлиқ асоратлари борлигини маълум қилди.
“Коронавирус билан боғлиқ ҳолда, Арманистон Президенти бир қанча асоратларни бошдан кечирди. У ҳозирда “Астхик” тиббиёт марказида текширувдан ўтмоқда” дея таъкидлаган Матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон Президенти Армен Саркисян Лондонда янги йил таътилини оиласи билан ўтказаётган вақтда коронавирус юқтириб олганди.
LiveБарчаси
06 Ноябрь