Арманистон Озарбайжонни аскар ўлимида айблади. Баку буни рад этди
Олам
−
23 Ноябрь 2021
3058Арманистон Мудофаа вазирлиги кеча, 22 ноябрь куни чегарада Озарбайжондан ўққа тутилиши натижасида бир аскар ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилди.
“22 ноябрь куни тахминан соат 18:10 (Тошкент вақти билан 19:10) да Озарбайжон Қуролли Кучлари бўлинмалари Арманистон-Озарбайжон чегарасида жойлашган арманларнинг позицияларини турли калибрли автоматлардан ўққа тутди. Отишма натижасида муддатли ҳарбий хизматчи, 2002 йилда туғилган оддий аскар Сурен Сафарян ҳалокатли ўқ жароҳати олди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, соат 19:30 да (Тошкент вақти билан 20:30) отишма тўхтатилган.
Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон билан чегарадаги отишмага алоқадорлик ҳақидаги айбловларни рад этди.
“Бир қатор арман оммавий ахборот воситаларининг бўлинмаларимиз томонидан гўёки Калбажар йўналишида содир бўлган, натижада бир арман аскари яралангани ҳақидаги хабарлари ёлғондир. Биз шуни эълон қиламизки, бўлинмаларимиз кўрсатилган ҳудудда ўт очмаган”, дейилган Озарбайжон Мудофаа вазирлиги хабарида.
Маълумот учун, 2020 йилнинг 11 ноябрига ўтар кечаси Россия воситачилигида Озарбайжон ва Арманистон етакчилари ўқ узишни тўхтатиш бўйича уч томонлама баёнот имзолаган бўлсалар-да, ҳали-ҳануз икки ўртадаги чегара нотинч, вақти-вақти билан чегарада ўқ отилиб туради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь