Арманистон КХШТдан чиқади – Пашинян
Олам
−
12 Июнь
7310Арманистон Бош вазири Никол Пашинян мамлакат КХШТдан чиқишини айтди. Бу ҳақда у парламентдаги чиқиши чоғида маълум қилди.
Мухолифатдаги депутатлардан бири Бош вазирдан Арманистон нега КХШТдан норозилигини билдирган ҳолда уни тарк этмаётганини сўради.
“Чиқамиз – бу билан бизни қўрқитяпсизми? Хўп, қиламиз. Қачон чиқишимизни сиз билан чиққанда ҳал қиламиз”, деб жавоб берди Пашинян.
Шу билан бирга, Бош вазир Ереван КХШТга қайтиш ниятида эмаслигини таъкидлади:
“Сиз нима деб ўйлайсиз? Кейинги қадам нима? Биз қайтиб кетамиз деб ўйлайсизми? Йўқ, бошқа йўл йўқ. Хавотир олманг, биз қайтмаймиз”, дея қўшимча қилди у.
Пашинян мамлакатнинг собиқ расмийларини “Озарбайжон билан биргаликда бизга қарши уруш режалаштираётган” “кўпикли иттифоқ”га қўшилишда айблади.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Никол Пашинян Арманистоннинг КХШТдаги иштироки музлатилганини эълон қилган эди. Шундан сўнг, Ереван Москвани россиялик чегарачилар Ереваннинг Звартноц аэропортида ишлашни тўхтатиши кераклиги ҳақида огоҳлантирган. Март ойида Пашинян агар Ереван шерикларнинг Арманистон суверен ҳудуди қаерда жойлашгани ва КХШТ масъулият зонаси қаерда эканлиги ҳақидаги қарашларидан қониқмаса, КХШТдан чиқишга рухсат берган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь