Арманистон Қорабоғ масаласини келажакка қолдиришга тайёр – Пашинян
Олам
−
02 Ноябрь 2022
2865Арманистон расмийлари Россиянинг Тоғли Қорабоғ мақоми муҳокамасини келажакка қолдириш таклифига рози. Бу ҳақда бугун, 2 ноябрь куни парламентда республика Бош вазири Никол Пашинян маълум қилди.
“Биласизми, бизнинг россиялик ҳамкасбларимиз Тоғли Қорабоғ мақоми масаласини номаълум муддатга қолдириш тўғри бўларди, деган эди. Бу ҳозирги пайтда ҳамма учун мақбул бўлган мақомни топишнинг объектив имконсизлиги билан оқланади.
Унинг сўзларига кўра, Арманистон нуқтаи назари ушбу позицияга тўлиқ ва 100 фоиз мос келади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 октябрь куни Сочида Россия Президенти Владимир Путин, Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Арманистон ва Озарбайжон куч ишлатишдан ва уни қўллаш билан таҳдид қилишдан тийилишга келишиб олган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь