Арманистон АҚШ билан ядровий энергетика соҳасида келишув имзолайди

Олам

image

Арманистон ҳукумати АҚШ билан атом энергетикаси соҳасида ҳамкорлик бўйича янги келишув имзолайди. Шу ҳақдаги лойиҳа бугун, 1 июнь куни мамлакат Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида маъқулланди.

“14 март куни Вашингтонда имзоланган Арманистон Ядро хавфсизлигини тартибга солиш қўмитаси ва АҚШ Ядро назорати комиссияси ўртасида ядровий хавфсизлик масалаларига оид ҳамкорлик ва техник маълумотлар алмашиш бўйича келишув тасдиқлансин”, дейилади ҳукумат қарорида.

Билдирилишича, тегишли ҳужжат имзолаш учун Арманистон Президентига тақдим этилади.

Маълумот учун, Арманистоннинг Ядровий хавфсизликни тартибга солиш қўмитаси 1995 йилдан бери АҚШ билан ҳамкорлик қилиб келади. 1997 йил сентябрь ойида техник ҳамкорлик шартномаси имзоланган, унга кўра Арманистон сейсмик хавфсизлик ва атом электр станцияларида радиоактив моддаларни сақлаш бўйича техник ёрдам олган. Шартнома 2007 ва 2017 йилларда узайтирилган. 2023 йил март ойида эса кенгайтирилган шартнома лойиҳаси ишлаб чиқилган. У АЭС ходимларини қайта тайёрлаш, шунингдек, хавфсизлик стандартларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ қоидаларни ўз ичига олади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Арманистон ядровий энергетика

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг