Арманистон ҳам Европа Иттифоқига қўшилмоқчи
Олам
−
09 Январь
2541Арманистон ҳукумати мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиши ташаббуси тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақдаги қарор мамлакат ҳукумати томонидан бугун, 9 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда қабул қилинди.
Арманистон Ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян қонун лойиҳасини тақдим этар экан, сўнгги йилларда Арманистон ва Европа Иттифоқи ўртасида анча қизғин ва динамик алоқалар ўрнатилаётгани ҳақида гапирган.
“Европа Иттифоқи турли вазиятларда арман демократиясини кучли сиёсий қўллаб-қувватлашини билдирди. Европа Иттифоқи аслида Арманистон Республикаси атрофида хавфсизликни таъминлаш билан шуғулланган”, деган вазир.
Республика Бош вазири Никол Пашиняннинг сўзларига кўра, Арманистон фақат референдум натижаларига кўра Европа Иттифоқига аъзо бўлиши мумкин.
Қонун лойиҳаси энди мамлакат парламентига юборилади.
Эслатиб ўтамиз, Беларусь резиденти Александр Лукашенко 2024 йилнинг 26 декабрь куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтган ЕОИИ саммитида йиғилишга онлайн форматда қатнашган Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан тортишганди. Арманистон 2024 йилда ЕОИИ раиси ҳисобланади, аммо Пашинян бир кун аввал коронавирус ташхиси қўйилганлиги сабаб саммитга бормаган эди.
LiveБарчаси