Курс UZS

USD

12 892.97

12.97

EUR

13 541.49

34.23

RUB

123.38

-0.63

“Арқадағ” янги унвон билан сийланди

Олам

image

Туркманистоннинг собиқ Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов “Арқадағ” унвони билан бир қаторда, энди “Туркман халқининг миллий лидери” деб ҳам аталади. Унга бу унвон жорий йилнинг 21 январь куни Ашхободда ўтказилган Туркманистон парламентининг икки палатаси – Халқ Маслаҳати (юқори палата) ва Мажлис (қуйи палата)нинг жамоатчилик вакиллари иштирокидаги қўшма мажлисида парламент аъзолари томонидан берилган.

Ушбу унвон унга қандай ҳуқуқ ва ваколатлар бериши ҳозирча аниқ эмас.

Мажлисда мамлакат парламенти юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Вакиллар палатаси (Халқ Маслаҳати)ни тугатиб, қонун чиқарувчи орган (Миллий Кенгаш)ни бир палатали парламент мажлиси қилиб, қайта ташкил этишни таклиф қилган. Шу боисдан эндиликда мамлакатда халқ ҳокимиятининг олий органи Халқ Кенгаши деб аталади. Уни собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедов бошқаради.

Маълумот учун, Туркманистонда 2021 йилнинг 12 март куни бўлиб ўтган сайловда Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сардор Бердимуҳамедов 72,97 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Гурбангули Бердимуҳамедов Президент ўлароқ, мамлакатни 2007 йилдан 2021 йилгача бошқарди. У лавозимидан кетганидан кейин Туркманистон Халқ Маслаҳати Миллий Кенгаши раиси лавозимини эгаллади.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг