“Арқадағ” Туркманистон тарихида илк бор Олимпиада медалини ютган спортчини қандай рағбатлантирди?
Олам
−
23 Август 2021
56416Бугун, 23 август куни мустақил Туркманистон тарихидаги биринчи Олимпиада совриндори Полина Гурьева Президент совғаларини қабул қилди.
Ҳукумат Матбуот хизматига кўра, Президент Гурбангули Бердимуҳамедов спортчи қизни уч хонали ҳашаматли квартира, 50 минг АҚШ доллари, 2021 йилда ишлаб чиқарилган Lexus 570 Sport Plus русумли автомобиль билан тақдирлаган.
Маълумот ўрнида, Туркманистон давлат жисмоний тарбия ва спорт институтининг 21 ёшли талабаси 14 мамлакат вакиллари иштирок этган 59 килограмм вазн тоифасида оғир атлетика мусобақаларида кумуш медални қўлга киритган.
Бош вазир ўринбосари, мамлакатда хизмат кўрсатган мураббий Сердар Бердимуҳаммедов тақдирлаш маросимининг тантанали қисмини очар экан, Туркманистон Президентининг табригини ўқиб эшиттирди. Унда мамлакат раҳбари терма жамоа аъзоларини Олимпиададаги биринчи медаль билан табриклаган.
“Ушбу мунтазам, машаққатли машғулотлар, буюк ирода ва ватанга бўлган катта муҳаббат рамзига айланган ажойиб воқелик бахтли спортчилар, илҳомланган ёшлар ва бутун халқ орасида чексиз ғурур туйғусини уйғотди”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси