22 ёшли қиз Туркманистонга мамлакат тарихидаги илк Олимпия медалини ютиб берди

Спорт 21275
image
-

Туркманистонлик оғир атлетикачи Полина Гурьева Токио-2020 ўйинларида кумуш медални қўлга киритди. Ушбу мукофот мамлакатнинг замонавий тарихидаги (1990 йилдан бошланади) биринчи Олимпия медали бўлди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.

Қайд этилишича, 59 килограммгача бўлган вазн тоифасида Гуриева даст кўтаришда 96, силтаб кўтаришда 121 килограмм, жами ҳисобда 217 килограммни ўзига бўйсундирган.

Қайд этилишича, ушбу вазн тоифасида олтин медални тайванлик Куо Синчунь ютган. У умумий ҳисобда 236 килограмм оғирликни боши узра кўтарган. Учинчи ўринни эса 214 килограмм билан Япония вакили Андо Микико эгаллаган.

Маълумот ўрнида, Гуриева 22 ёшда ва ушбу мусобақада илк бор иштирок этмоқда. У Туркманистоннинг замонавий тарихида Олимпиада медалини қўлга киритган биринчи спортчи бўлди. Шунингдек, Гуриева 2017 йилда Озарбайжоннинг Баку шаҳрида бўлиб ўтган Ислом бирдамлик ўйинларининг чемпиони бўлган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 857
Рейтинг: 3
t
×