“Арқадағ” туркман газини Европага етказиб бериш мумкинлигини айтди

Олам

image

Туркманистон ўз газини Туркия ва Европага етказиб бера олади. Бу ҳақда Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов  икки давлат ўртасида газ бўйича келишув имзоланганидан сўнг маълум қилди.
 
Бердимуҳамедовнинг Туркияга ташрифи якунида бир қанча ҳужжатлар, жумладан, табиий газ соҳасида шерикликни ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлик меморандуми ҳам имзоланган.

Битим имзолангандан сўнг Бердимуҳамедов Туркманистон гази Туркия ва Европага икки йўл билан – Каспий денгизи ва Озарбайжон орқали (Ашхобод ва Баку денгиз чегараси бўйича шартнома тузиши биланоқ) ёки Эрон билан шартнома тузгандан сўнг, унинг газ қувури инфратузилмаси орқали олиб ўтилиши мумкинлигини айтди. Унинг қайд этишича., Туркманистоннинг Галкиниш конида 27 триллион куб метр газ мавжуд. 

Туркманистоннинг юқори мартабали расмийсининг “Nikkei Asia”га маълум қилишича, Туркманистон Хитойга газ етказиб бериш билан бир вақтда Туркия ва Европани ҳам таъминлаш учун етарли газ захирасига эга.

Озарбайжоннинг юқори мартабали мулозими ҳам келишувни қўллаб-қувватлаб, унинг мамлакати мавжуд қувур инфратузилмаси орқали туркман газининг Туркия ва Европага транзитини таъминлашга тайёрлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, 1 март куни Анталия дипломатик форумида сўзга чиққан  Гурбангули Бердимуҳамедов жаҳон ҳамжамиятида бетарафлик нормалари ва амалиётларидан кенгроқ фойдаланиш кераклигини, бу зиддиятли вазиятларни ҳал қилишга ёрдам беришини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

газ Туркия Европа Туркманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг