“Арқадағ” кенжа куёвини бош консул этиб тайинлади
Олам
−
30 Сентябрь 2019
4909Шу йилнинг 28 сентябрь куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ихласгелди Aмановни Туркманистоннинг Дубайдаги (БAA) бош консули этиб тайинлади. Бу ҳақда "Хроника Туркменистана" хабар бермоқда.
Давлат раҳбари бош консулхонани очиш тўғрисидаги фармонни 30 август куни имзолаганди.
Маълумот учун, Ихласгелди Aманов 1983 йилда Aшхободда туғилган. 2004 йилда у Президентнинг кенжа қизи Гулжаҳонга уйланди. Бердимуҳамедов Туркманистон Президенти бўлганидан кейин у ўз фарзандларини дипломатик хизматга ёзиб қўйди ва уларни оилалари билан чет элга юборди.
Нашр маълумотларига кўра, 2007 йил февраль ойида Aманов Туркманистоннинг Германиядаги элчихонасининг биринчи котиби этиб тайинланган. 2008 йилда у Лондонга кўчиб ўтди ва у ерда Туркманистон Президенти ҳузуридаги Углеводород ресурсларини бошқариш ва фойдаланиш агентлигининг филиалини очди. 2011 йилда у Брюссельда яшаган. 2015 йилдан 2018 йилгача у Бельгия ва Люксембургдаги Туркманистон элчихонасида маслаҳатчи сифатида аккредитациядан ўтган. 2018 йилдан бери у Туркманистоннинг Буюк Британиядаги элчихонасининг биринчи котиби сифатида рўйхатга олинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь