Арипов ва Ортиқхўжаев Тошкентдаги бозорларда назорат ўтказди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика Махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида,  қатор мутасаддилардан иборат ишчи гуруҳ Тошкент туманларига чиқиб, ҳудудлардаги ҳолатни ўрганди.

Ишчи гуруҳига Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошчилик қилди.

Хусусан, ишчи гуруҳ аъзолари пойтахтдаги бозорлар, супермаркетлар, савдо-кўнгилочар марказлари ва бошқа савдо масканларига ташриф буюриб, сотувчилар, харидорлар, маъмурий ходимлар томонидан карантин қоидаларига риоя қилиниши, маъмурият ва эпидемиологик осойишталик хизматларининг карантин талабларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича амалга оширилган ишлар билан танишди.

Маълумот учун, Республикаси махсус комиссияси қарори билан кеча, 18 апрелдан мамлакатда карантин чоралари кучайтирилди. Хусусан, боғча ва мактабларда касалланиш ҳолати аниқланса, уларнинг фаолиятини зудлик билан тўхташиш ва 2 ҳафтага карантинга олиш белгиланди.

Айни Рамазон ойида таровеҳ намозларини очиқ ҳудудларда адо этиш, ифторликларни имкон қадар оила даврасида ёки 100 кишидан ошмаган ҳолатда ўтказиш зарурлиги таъкидланди.

1 майдан бошлаб, концерт томоша тадбирларини ёпиқ масканларда ўтказиш каби қатор чекловлар белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Абдулла Арипов

Баҳолаганлар

356

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг