Арипов Мишустин билан коронавирусга қарши қўшма чораларни муҳокама қилди

Жамият 4666
image

Бугун, 20 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Михаил Мишустин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик доирасидаги қатор масалалар муҳокама қилинди. Коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича қўшма чора-тадбирларни изчил амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Шунингдек, ўтказилиши кўзда тутилаётган ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг иккинчи мажлисига тайёргарликнинг бориши ҳолати кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, икки мамлакат Бош вазирлари бошчилигидаги ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг биринчи мажлиси Хоразм вилоятида 2019 йил май ойида ўтказилган эди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 124
Рейтинг: 3
t
×