Арипов мигрантлар гувоҳномаларини тан олиш бўйича таклиф билдирди 

Жамият

image

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов МДҲда меҳнат мигрантларининг гувоҳномаларини тан олиш тартибини унификация қилиш зарурлигини маълум қилди.  

“Меҳнат мигрантларининг гувоҳномаларини ўзаро тан олишнинг ягона механизмини ишлаб чиқиш таклиф қилинмоқда”, деган у кеча, 12 ноябрь куни видеоконференция форматида бўлиб ўтган МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида. 

Шунингдек, у Ҳамдўстлик мамлакатлари иқтисодий ўсиш эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда МДҲ меҳнат бозорини яхшилаш бўйича биргаликда чора-тадбирлар кўриш долзарблигини таъкидлаган. 

Расмий маълумотларга кўра, 2021 йил бошида 1,6 миллиондан ортиқ киши (иқтисодий фаол аҳолининг қарийб 20 фоизи) Ўзбекистондан ташқарида, жумладан, 1,2 миллионга яқини Россияда меҳнат қилган. 

Аввалроқ, Россияда миграция қонунчилигини кодлаштириш ва қўшни давлатлардан мамлакатга кириб келаётган барча меҳнат муҳожирларини мажбурий геномик рўйхатга олиш тартиби ўрнатилиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант Арипов

Баҳолаганлар

250

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг