Арипов МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгашининг йиғилишида қатнашди
Жамият
−
09 Июнь 2023
5113Жорий йилнинг 8-9 июнь кунлари Россиянинг Сочи шаҳридаги Сириус федерал ҳудудида Евроосиё Конгресси, Евроосиё Ҳукуматлараро Кенгаши, МДҲ давлатлари Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлислари, III Евроосиё Конгресси ҳамда “Евросиё – бизнинг уйимиз” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этмоқда.
Тадбирлар давомида Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустин билан музокара ўтказган.
Асосий муҳокама қилинган масалалар қаторида икки томонлама алоқалардан ташқари “Беларусь – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” мультимодал транспорт йўлагини яратиш муҳокама қилинган. Ўзбекистон ҳукумати раҳбари шу таклифни илгани сурган ва мазкур транспорт йўналиши Россия ва Ўзбекистонга янги истиқболли бозорларни очиш имконини беришини айтган.
Айни пайтда МДҲ ва ЕОИИ давлатлари Ҳукумат раҳбарларининг Россия Президенти Владимир Путин билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь