Аргентинада тахминан 90 млн йиллик динозаврнинг янги тури суяклари топилди

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Аргентинадаги Миллий илмий-технологик тадқиқотлар кенгаши (CONICET) олимлари ерда тахминан 90 миллион йил аввал яшаган улкан ўтхўр динозаврларнинг янги тури қолдиқларини топди. Бу топилма “Cretaceous Research” журналида эълон қилинди.

Янги тур “chucarosaurus diripienda” деб номланди. Тадқиқот муаллифларидан бири Маттиас Моттанинг таъкидлашича, суяк ўлчамлари тахминан 40-50 тонна оғирлик ва қарийб 30 метр узунликни ташкил қилади. Бошқа йирик динозаврлар билан солиштирилганда, бу тур нозик суяклари билан ажралиб туради.

Олимлар янги турни динозаврларнинг зауропод туркумига кирувчи деб таснифлаган. Ушбу турнинг қолдиқлари Рио-Негро провинциясида 2019 йилда олиб борилган экспедиция пайтида топилган эди.

“Гигант ўтхўр динозаврлар янги турининг кашф этилиши катта илмий аҳамиятга эга бўлиб, сайёрада миллион йиллар аввал яшаган динозаврларнинг хилма-хиллиги ва эволюцияси ҳақидаги тушунчани кенгайтиради. Ушбу топилмалар фантастик эволюция жараёнлари содир бўлган ва ажойиб мавжудотлар яшаган қадимги дунёни яхшироқ тушуниш ва қайта яратишга ёрдам беради”, дейилади хабарда.

Севара Азимова 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Динозавр Аргентина chucarosaurus diripienda

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг