Аргентинада сиёсатчи жонли эфир пайтида вафот этди (видео)
Олам
−
18 Октябрь 7212 1 дақиқа
Аргентинанинг Мисьонес провинцияси парламентига номзод бўлган 66 ёшли сиёсатчи Эрнан Дамиани жонли эфир пайтида юрак хуружидан вафот этди. Бу ҳақда “Pagina 12” хабар берди.
Маълумотларга кўра, “Dola Blue” кўрсатувининг студиядан онлайн трансляция қилинадиган теледебат чоғида сиёсатчи юрак хуружига учраган. Номзод шаҳар шифохонасига зудлик билан етказилган, бироқ шифокорлар унинг ҳаётдан кўз юмганини маълум қилган.
Мисьонес провинциясининг губернатори Уго Пассалаква ўзининг Х ижтимоий тармоқдаги саҳифасида сиёсатчининг оиласига чуқур ҳамдардлик билдириб, унинг мамлакат олдида бажарган содиқ хизматини ва фаол позициясини таъкидлаган.
Кўрсатув бошловчиларидан бири томошабинлардан марҳум номзоднинг оиласини ҳурмат қилган ҳолда, эфир тасвирларини тарқатмасликни илтимос қилган.
Қайд этиш жоиз, 66 ёшли Эрнан Дамиани 1997 йилдан 2001 йилгача Аргентина Конгрессида ва 1990 йилларда Мисьонес Қонунчилик Ассамблеясида ишлаган. У жорий йилнинг 26 октябридаги сайловларда Мисьонес провинциясидан ўз номзодини қўйган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон чемпионати биринчи лига вакили “Хан-Тенгри” клуби ҳужумчиси Диас Тулеу ўйин вақтида вафот этган эди.
Бунёд Келдибоев