Аргентина Президенти БМТни ислоҳ қилиш зарурлигини айтди

Олам 1148
image

Аргентина Президенти Альберто Фернандес Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги видеомурожаатида ташкилотни замонавий дунёнинг барча эҳтиёжларини қондириш учун ислоҳ қилишга чақирди.

Унинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси бошланишидан олдин БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш зарурати пайдо бўлган.

Аргентина раҳбари, шунингдек, "БМТнинг ўзи томонидан яратилган ваколатларини бажариш қобилиятини ошириш" зарурлигини таъкидлади.

"Ҳозир юз бераётган улкан технологик ўзгаришларни ҳисобга олиб, уларни янада инсонпарвар, демократик ва ижтимоий жиҳатдан қамраб оладиган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 4.0 версиясига муҳтожмиз", дейди Аргентина Президенти.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 18
Рейтинг: 2.8
Теглар
t
×