Аргентина Мессининг хет-триги эвазига йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Спорт
−
08:10 3073 1 дақиқа
Бугун, 17 июнь куни 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Аргентина ва Жазоир терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Баҳс Аргентина терма жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан тугади.
Аргентина терма жамоаси сардори ва юлдуз ҳужумчиси Лионель Месси хет-трик қайд этди. 38 ёшли футболчи 17-дақиқада Родриго де Паулнинг узатмасидан кейин ҳисобни очган бўлса, 60 ва 76-дақиқаларда ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилди. Учинчи голга Николас Гонсалес ассистентлик қилди.
Месси учрашувда тўртта гол уриши ҳам мумкин эди. Бироқ Леонинг 5-дақиқада киритган голи офсайд сабабли бекор қилинди. Шу тариқа Аргентина терма жамоаси 1-турдан сўнг “Ж” гуруҳи етакчисига айланди.
Эндиликда Аргентина терма жамоаси навбатдаги учрашувини жорий йилнинг 22 июнь куни Австрияга қарши ўтказади. Жазоир терма жамоаси эса 23 июнь куни Иорданияга қарши майдонга тушади.
Ўйинда киритилган голларни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
Live
Барчаси