Аргентина, Бразилия ва Мексика уруш масаласида Россияга ёқадиган позицияни эълон қилди

Олам 18047
image
-

Аргентина, Бразилия ва Мексика Украинадаги можарони қоралаш бўйича Америка давлатларининг позициясига қўшилишдан бош тортди ва Россия учун нисбатан маъқул қарашларини билдирди. Кеча, 28 июль куни Бразилияда бўлиб ўтган Америка Мудофаа вазирларининг 15-конференцияси (CDMA) якунида қабул қилинган декларация шундан дарак бермоқда.

“Аргентина ва Бразилия ўзларининг ташқи сиёсатини тартибга солувчи тамойилларга мувофиқ, халқаро тинчлик ва хавфсизликка эришишда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ролини тан оладилар ва бу ташкилотни Украинадаги можарони ҳал қилиш учун тегишли ваколатларга эга платформа деб ҳисоблайдилар”, дея изоҳланган ҳужжатда икки давлат позицияси.

Мексика, ўз навбатида, Украинадаги вазият CMDA ваколатига кирмайди, деб ҳисоблайди ҳамда Аргентина ва Бразилиянинг БМТнинг роли ҳақидаги фикрига қўшилади.

Шу билан бирга, Гаити, Гватемала, Доминикан Республикаси, Канада, Колумбия, Парагвай, АҚШ ва Эквадор Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни “яна қаттиқ қоралаган”, дейилади ҳужжат матнида.

Америка Мудофаа вазирларининг конференцияси ҳар икки йилда бир марта ўтказилади. Ҳарбий идоралар бошлиқларининг биринчи учрашуви 1995 йилда АҚШда бўлиб ўтган. CDMA ишида жами 34 давлат вакиллари иштирок этади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 868
Рейтинг: 2.9
t
×