Арбелоа Чемпионлар лигаси рекордини ўрнатди

Спорт

image

Кеча, 17 март куни UEFA Чемпионлар лигаси 1/8 финалда “Реал Мадрид” “Манчестер Cити”ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга чиқди. Шу орқали Мадрид жамаоси бош мураббийи Альваро Арбелоа ноёб рекорд қайд этди. Бу ҳақда журналист Алексис Мартин-Тамаё хабар берди.

Журналистнинг маълум қилишича, Арбелоа тарихда илк бор Жозе Моуриньо ва Хосеп Гвардиола жамоаларига қарши барча ўйинларда ғалаба қозониб, уларни Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидан чиқариб юборган мураббийга айланди.

Таъкидлаш жоиз, аввалроқ Юрген Клопп ва Диэго Симеоне ҳам Моуриньо ҳамда Гвардиола жамоаларини турнирдан чиқаришга муваффақ бўлган, бироқ улар плей-офф босқичидаги барча учрашувларда ғалаба қозона олмаган эди.

Маълумот учун, плей-офф босқичида “Реал Мадрид” Моуриньонинг “Бенфика”сини ҳар икки ўйинда ҳам мағлуб этди (1:0, 2:1). 

Шунингдек, 1/8 финалда Арбелоа шогирдлари Гвардиола бошқарувидаги “Манчестер Сити”ни ҳам ортда қолдирди (3:0, 2:1).

Эндиликда мадридликлар чорак финалда “Бавария” ёки “Аталанта” жамоаларидан бири билан тўқнаш келади. Ушбу жуфтликнинг илк ўйинида немис клуби 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган.


Мақола муаллифи

Теглар

Чемпионлар лигаси “Реал Мадрид” Альваро Арбелоа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг