Араз тугади. Араб давлатлари Қатар билан ярашишга оид ҳужжатни имзолади

Олам

image

Баҳрайн, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар, Қувайт, Уммон, Саудия Арабистонини ўз ичига олган Форс кўрфази Араб давлатлари ҳамкорлик кенгашининг саммити иштирокчилари бугун, 5 январь куни Саудия Арабистонининг Ал-Ула шаҳрида Қатар билан дипломатик инқирозни тугатиш тўғрисида битим имзоладилар. Учрашувни "Ал Арабия" телеканали тўғридан-тўғри намойиш қилди. 

4 январь куни Қувайт ташқи ишлар вазири шайх Аҳмед Носир ас-Сабоҳ томонидан эълон қилинган ярашув битими Доҳа билан муносабатларни нормаллаштиришга қаратилган ва блокаданинг олиб ташланишини, Қатар билан ҳаво ва денгиз ва қуруқлик чегараларини очишни назарда тутади.  

“Форс кўрфази мамлакатлари раҳбарларига ушбу дадил қадамлари учун миннатдорлик билдираман. Саммит минтақада биродарлик ва барқарорликни мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнади”, дейди саммитда раислик қилаётган Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон.  

Ҳужжатни олтита монархия ҳам маъқуллаган. 

Саммитда АҚШ Президентининг катта маслаҳатчиси ва куёви Жаред Кушнер иштирок этган. У ва Миср Ташқи ишлар вазири Самеҳ Шукри Қатар ва тўртта араб давлатлари ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш бўйича келишувларга эришиш бўйича музокараларда қатнашган. Миср принципиал равишда Қатар билан ҳаво алоқаларини тиклашга келишиб олган.  

2017 йил ёзида Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср Доҳани терроризмни қўллаб-қувватлашда ва уларнинг ички ишларига аралашишда айблаб, Қатар билан дипломатик алоқаларни узганини эълон қилганди. Бунинг ортидан иқтисодий санкциялар ва амирликнинг транспорт блокадаси кузатилди. Хусусан, мамлакатлар Қатар авиацияси учун ҳаво майдонини ёпиб қўйишди. Қатар араб қўшниларининг қарорини асоссиз деб атади. Кейинчалик, Квартет Доҳа имконсиз деб ҳисоблаган талаблар рўйхатини тузди ва қайта кўриб чиқишга чақирди. Улар орасида Эрон билан дипломатик алоқалар даражасининг пасайиши, террористик гуруҳлар, биринчи навбатда Мисрда тақиқланган "Мусулмон биродарлар" билан барча алоқаларнинг тугатилиши, ушбу мамлакатларнинг сиёсий мухолифати билан алоқаларнинг тўхтатилиши, Ал-Жазира телеканалининг ёпилиши, Туркия билан ҳарбий ҳамкорликнинг тугатилиши ва Қатарда Туркия ҳарбий базасининг йўқ қилиниши бор. 


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони БАА Форс кўрфази Қатар Уммон Қувайт Баҳрайн

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг