Араб шайхлари Неймарни сотмоқчи. Унга нарх ҳам белгиланган

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ футбол клуби ёзги трансфер ойнасида бразилиялик ҳужумчи Неймар Жуниорни 90 миллион еврога сотиши мумкин. Бу ҳақда АS нашри хабар берди.

Манбага кўра, француз клуби бразилиялик футболчини трансфер рўйхатига аллақачон киритган. Бироқ уни 90 миллион евродан камига сотмайди. Парижликлар Франция чемпионатининг янги мавсуми олдидан катта реконструкция ишлари амалга оширишни режалаштиришган. 

Париж клуби хўжайинлари Неймарнинг эркаликларига чидашдан чарчаган. Қолаверса, ПСЖ жамоаси эгалари уни Европа Чемпионлар лигасини ютиш учун олиб келганди. Аммо бир неча мавсумдирки, ПСЖ ЕЧЛда зафар қучишнинг уддасидан чиқолмаяпти. Албатта, бу қатарлик хўжайинларнинг кўнглини хира қилган. Шу сабаб, улар Неймарга чиқиш эшикларини кўрсатишни тўғри деб ҳисоблайди. Бироқ Неймарнинг ўзи клубдан кетишни истамаяпти. Бразилиялик ҳужумчи яна 3 йил ПСЖда ўйнаш нияти борлигини айтган.

Маълумот ўрнида, Неймар 2017 йилдан бери ПСЖда тўп суради. У “Барселона”дан 222 миллион евро эвазига Париж клубига кўчиб ўтган. Унинг жамоа билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсумда 29 ёшли ҳужумчи ПСЖ сафида Лига 1 да 19 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Неймар

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг