Араб давлатлари ва Қатар ўртасида дипломатик алоқалар тикланади
Олам
−
05 Январь 2021
3338Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср Қатарнинг 2017 йилда жорий қилинган дипломатик блокадасини бекор қилади. Бу ҳақда “Reuters” АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмуриятининг юқори лавозимли амалдорига таяниб, хабар бермоқда.
“Биз Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашида катта ютуқларга эришдик”, дейди манба.
Блокадани олиб ташлаш ва мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш тўғрисида битим бугун, 5 январь куни имзоланади. Қатар бунга жавобан араб давлатларига қарши даъволардан воз кечади.
Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, блокадани олиб ташлаш бўйича келишув Трампнинг куёви ва катта маслаҳатчиси Жаред Кушнер ёрдамида амалга оширилган. У бугун ҳужжатни имзолашда ҳам иштирок этади.
Қувайт Ташқи ишлар вазирлигига асосланиб хабар берилишича, Саудия Арабистони Қатар билан ҳаво қатновини тиклайди, қуруқлик ва денгиз чегараларини очади.
Нашрга кўра, Қатарга қарши сиёсий бойкотнинг тугаши Трамп маъмуриятининг Яқин Шарқда Эронга қарши иттифоқ тузиш режасининг бандларидан биридир. Шу муносабат билан 2018 йилдан бери Вашингтон минтақадаги дипломатик позицияларини мустаҳкамлашни бошлаган.
2017 йил июнь ойида Баҳрайн, Саудия Арабистони, БАА, Миср, Яман, Ливия вақтинчалик ҳукумати, Мальдив ороллари, сўнгра Мавритания Қатарни террорчиларни қўллаб-қувватлаш ва молиялаштиришда айблаб, дипломатик алоқаларини узганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь