Апрель ойида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Бу қизиқ 17713
image
-

Ўзбекистонда апрель ойи асосан қуруқ ва ёғингарчиликсиз ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази бош директори Шерзод Ҳабибуллаев бугун, 28 март куни матбуот анжуманида маълум қилган.

Марказ директорига кўра, узоқ муддатли маслаҳатомуз прогнозлар апрель ойининг биринчи ўн кунлиги қуруқ ва ёғингарчиликларсиз, иккинчи ва учунчи декадаси айрим кунларида ёғингарчиликлар бўлишидан дарак бермоқда.

У шунингдек, март ойидаги ёғингарчиликка тўхталиб, бундай ҳолат сўнгги бор 20 йил олдин кузатилганини таъкидлади.

“Ҳозирги кунда йил бошига нисбатан 1-чоракнинг дастлабки режасига қарайдиган бўлсак, бу ёмғирлар, ҳақиқатан, биз ўрганмаган, кетма-кетлиги жиҳатидан 100 йилда бир марта бўладиган ёки март ойига солиштирадиган бўлсак, 20 йил олдинги рекорддан ҳам ўтди.

Унинг сўзларига кўра, тоғларда ҳам қор шу даврга нисбатан кўп ёғган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 928
Рейтинг: 3
Теглар
t
×