Apple янги iPhone'ни ноодатий тарзда чиқариши мумкин
Технология
−
28 Ноябрь 2020
5783Apple'нинг навбатдаги смартфони физик улагичларсиз чиқарилади. Бу ҳақда таниқли тармоқ инсайдери Жон Проссер айтиб ўтган.
Блогернинг сўзларига кўра, 2021 йилда Apple телефонни қувватловчи сим уланадиган улагичсиз смартфон ишлаб чиқаради.
Компания муҳандислари бу билан смартфонни намликдан юқори даражада ҳимоя қилади ва қурилмадаги компонентлар сонини камайтиради.
Проссер келажакда ишлаб чиқариладиган iPhone'ни фақатгина iPhone 12 линияси билан биргаликда намойиш этилган MagSafe симсиз қувватлантиргичи ёрдамида қувват олади, деб ҳисоблайди.
Жон Проссернинг аниқлик киритишича, Aplle янги смартфонларида симлардан бутунлай воз кечмайди.
Унинг сўзларига кўра, компания шундай қурилмалардан бирини чиқаради – катта эҳтимол билан у сериянинг энг яхши модели бўлиши мумкин. Кейинги авлодларда эса Apple ҳеч қандай тешиклари бўлмаган смартфонлар ишлаб чиқаришга ўтади.
Блогернинг сўзларига кўра, симсиз iPhone'га ўтиш осон бўлмайди, чунки янги MagSafe қувватлантиргичи ҳали барқарор эмас.
Бироқ, муаллиф узоқ муддатли истиқболда истеъмолчилар ушбу янгиликдан фойда кўриши мумкинлигини айтган, чунки улар оригинал қувватловчи кабеллар сотиб олишларига эҳтиёж бўлмайди.
Аввалроқ, Telegram ва "VKontakte" ижтимоий тармоғи асосчиси Павел Дуров iPhone 12 Pro'ни "мақтовлар” билан сийлаганди.
LiveБарчаси