Apple яна бир тақдимот ўтказишини эълон қилди

Технология 2750
image

Apple компанияси жорий йилнинг 10 июнь куни яна бир презентация ўтказилишини эълон қилди. Бу куз фаслидаги учинчи тақдимот. 

Тақдимотнинг расмий тафсилотлари очиқланмаган. Apple унда “Яна бир нарса”ни кўрсатишини айтган.

Image

Норасмий маълумотларга кўра, компания ўзи ишлаб чиққан ARM-процессорлари билан жиҳозланган макбукларни намойиш қилади. Бунгача компания макбукларида бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг процессорларидан фойдаланган. “The Verge”нинг таъкидлашича, “Яна бир нарса” анонсини Apple алоҳида аҳамиятга эга маҳсулотни намойиш қилишда ишлатади.

Apple 2020 йил кузда иккита тақдимотни ўтказиб улгурди. 15 октябрь кунидаги тақдимотда янги соат ва iPad`лар намойиш қилинди, 13 октябрь куни эса янги iPhone`лар тақдим этилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 72
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×