Apple Nissan билан ҳамкорликда ҳайдовчисиз электромобиль ишлаб чиқармоқчи

Технология

image

Apple Япониянинг Nissan автомобилсозлик компаниясига ўзини ўзи бошқарадиган электр транспорт воситасини яратиш лойиҳаси бўйича ҳамкорлик тўғрисида мурожаат қилди, аммо музокаралар дастлабки босқичда тўхтатилди. Бу ҳақда “Financial Times” хабар тарқатди.

Нашр манбаларига кўра, мунозаралар потенциал электромобиллар маркаси бўйича келишмовчиликлар туфайли компанияларнинг юқори даражадаги раҳбарият даражасига кўтарилмаган. Apple вакиллари Nissan’га Америка компанияси бренди остида автомобиль ишлаб чиқаришни таклиф қилганидан сўнг, томонлар музокараларни тўхтатган.

Apple ушбу маълумотга изоҳ беришдан бош тортган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Apple 2021 йилнинг учинчи чорагида супер автомобиль тақдимотини ўтказиши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг