Apple кейинги йил супер автомобиль тақдимотини ўтказади
Технология
−
21 Декабрь 2020
5370Кўплаб миш-мишларга қарамай, Apple компанияси ўз автомобилини яратиш лойиҳасини тугатмаган. Бундан ташқари, ҳайдовчисиз ҳаракатланадиган транспорт воситасининг тақдимот маросими режалаштирилганидан икки йил олдин – 2021 йилнинг учинчи чорагида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Бундай хулосалар автомобиль қисмларини ишлаб чиқарувчи Тайван компанияларининг ўз ишларини фаол равишда кучайтиришни бошлаганидан сўнг қилинган. Улар орасида Heda, BizLink-KY, Heqin ва Tomita каби компаниялар мавжуд. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу компаниялар келажакдаги Apple машинаси учун эҳтиёт қисмлар етказиб берувчиларга айланиши керак. Ушбу маълумот ҳали расмимй тасдиқланмаган. Бироқ, бир қатор манбаларга кўра, фирмалар ўртасида дастлабки музокаралар тахминан бир ой олдин бошланган.
Бундан ташқари, номаълум манбага кўра, компания Калифорнияда прототип машиналарининг махфий синовларини ўтказмоқда. Apple ушбу синовлар учун тегишли рухсатни 2017 йилда олган. Шундан сўнг, компания ҳайдовчисиз тизим билан жиҳозланган Lexus RX, кроссоверларини Калифорния йўлларига олиб чиққан. Автоуловнинг мустақил ҳаракатланишига имкон берувчи махсус мослама транспорт воситасининг томига ўрнатилган. Шунингдек, машиналар кўплаб камера, датчик ва радарлар билан жиҳозланган.
Apple ўз автомобилини яратиш устида ишлаётгани 2015 йил сентябрь ойида маълум бўлганди. 2016 йил апрель ойи бошидан бошлаб Titan лойиҳасида компаниянинг бош дизайнери Жони Иве раҳбарлигида 600 муҳандис ишлаган. Автомобилни лойиҳалашда Apple ўз ишланмаларини қўллашга қарор қилди, улардан смартфон ва гаджетлар яратиш учун фойдаланилган.
Кейинчалик, компания ўз автомобилини яратишдан воз кечишга қарор қилгани ҳақида бир неча бор миш-мишлар пайдо бўлди. Бунинг ўрнига, америкаликлар автомобил компанияларига сотилиши режалаштирилган автопилотни ишлаб чиқаришга эътибор қаратмоқчи.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь