Apple компанияси тарихга кирди 

Технология 5920
image

Apple дунёда бозор қиймати 3 триллион долларга етган биринчи компания бўлди. Бу ҳақда Нью-Йорк фонд биржасидаги савдолар маълумотлари дарак бермоқда. 

2022 йилги савдонинг биринчи куни ўрталарида Apple акциялари деярли 3 фоизга ошиб, ҳар бир акция учун 182,86 долларни ташкил қилди. Кейинчалик iPhone ишлаб чиқарувчиси акциялари нархи 182 доллардан пастга тушиб, компания капиталлашувини 3 триллион доллардан сал пастроққа олиб келди. 

2020 йил август ойида Apple’нинг капиталлашуви ўз тарихида биринчи марта икки триллион доллардан ошди. Компанияга 3 триллион доллар чегарасига етиши учун тахминан 16 ой керак бўлди. Бу Германия ёки Буюк Британия иқтисодиётидаги бутун фонд бозори ҳажмидан кўпроқ. 

Эслатиб ўтамиз, Apple компанияси истеъдодли муҳандисларга уларнинг ўз рақобатчилари, жумладан Meta Platforms’га ўтишларига йўл қўймаслик учун акция кўринишидаги бонусларни тақдим этганди. Бонуслар 50 000 доллардан 180 000 долларгача эди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 265
Рейтинг: 3
Теглар
t
×