Apple акциялари тарихда илк бор кескин қулади

Технология

image

NASDAQ савдо маълумотлари шуни кўрсатмоқдаки, Хитойда iPhone сотувлари пасайганлиги фонида Apple акциялари тарихда илк бор кескин тушиб кетди.

Асосий савдо сессияси тугагандан сўнг, компания акциялари 4,2 фоизга тушиб кетди. Бу эса бозор капиталлашувининг (барча акцияларнинг умумий қиймати) 83 миллиард долларга пасайишига олиб келди.

Шу билан бирга, асосий савдо сессияси давомида акциялар 3,7 фоизга ўсган – ҳар бир акция учун 115,3 долларга етган.

Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, iPhone акцияларининг сотилишига компаниянинг эълон қилинган баёнотлари сабаб бўлган. Хусусан, муҳим минтақалардан бири – Хитойда сотувлар пасайиши бу нарсага жиддий таъсир кўрсатган. Учинчи чоракда мамлакатда iPhone даромади 29 фоизга камайиб, 7,9 миллиард долларни ташкил этди.


Мақола муаллифи

Теглар

iPhone Apple

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг