АПЛда кураш давом этади. “Ливерпуль” биринчи ўринга чиқди
Спорт
−
06 Апрель 2019
5440“Ливерпуль” Англия Премьер-лигаси 33-тури доирасидаги “Саутгемптон”га қарши сафарда иродали ғалабага эришди ва яна пешқадам бўлиб олди.
Учрашувда дастлаб мезбонлар ҳужумчиси Шейн Лонг ҳисобни очди. Аммо, чемпионлик учун жиддий курашаётган Юрген Клопп шогирдлари ўзларига кела олишди ва қолган дақиқаларда учта гол уриб иродали ғалабага эришишди.
Жамоа кеча ҳам биринчи бўлиб гол ўтказиб юборди. Шунга қарамай 3 та гол уриб, ғалабани илиб кетди. Маълум бўлишича, “Ливерпуль” жорий мавсум ҳисобда ортда бориб, якунда ўйинларни ўз фойдасига ўзгартира олиш орқали 16 очко ишлади. Бу эса АПЛда мавсумдаги энг яхши натижа бўлиб турибди.
Эътиборли томони, “Саутгемптон”га қарши баҳснинг 80-дақиқасида Муҳаммад Салаҳ гол урди. Натижада унинг АПЛда 8 та ўйиндан бери давом этиб келаётган “қуруқ” серияси якунланди. Бу мисрликнинг “Ливерпуль” таркибидаги 50-голи бўлди. Бунинг учун Салаҳга атиги 69 та ўйин кифоя қилди. 50 талик довондан тезроқ ўтиш бўйича мисрлик футболчидан олдинда фақат Руд ван Нистелрой (68) ва Алан Ширер (66) бор, холос.