АПЛ ўйинлари 2028 йилгача Россияда намойиш қилинмайди

Спорт

image

Англия Премьер лигаси раҳбарияти Украинадаги уруш туфайли "Матч ТВ" билан телевизион шартномани 2022 йилдан 2028 йилгача муддатга тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда “Тhe Times” журналисти Мартин Зиглер хабар берди.

Манбага кўра, бу қарор ҳақида бугун, 9 июнь куни Премьер лига клубларининг умумий йиғилишида маълум қилинди. Қайд этилишича, клубларнинг овози бўлмаган, уларга фақат қарор эълон қилинган.

Аввалроқ, Россия телерадиокомпанияси билан келишув 43 миллион фунт қийматидаги битим бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида 2019 йилдан буён Россияда АПЛ баҳсларини намойиш қилиб келаётган “Окко” платформаси билан Премьер лига раҳбарияти ўртасидаги шартнома муддатидан олдин тўхтатилган эди.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг