АПЛ тарихидаги энг яхши трансфер аниқланди

Спорт 6263
image

"Sky Sports" португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"га ўтганини Англия Премьер-лигаси тарихидаги энг яхши трансфер деб топди. 

2003 йилда форвард инглиз жамоасига Португалиянинг "Спортинг" жамоасидан 12 миллион евро эвазига ўтган. 

Ҳужумчи "қизил иблислар" сафида 2009 йилгача ўйнаб, кейин "Реал"га ўтган. 2018 йилда эса Туриннинг "Ювентус" клубига ўтган Роналду ҳозирда шу жамоа сафида тўп суриб келмоқда. 

Энг яхши трансферлар рўйхатининг иккинчи ўрнида франциялик Тьерри Анрининг 1999 йилда "Ювентус"дан "Арсенал"га ўтиши қайд этилган. 

Франциялик футболчи Эрик Кантонанинг 1992 йилда "Лидс"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтгани эса кучли учликни ёпган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 309
Рейтинг: 2.9
t
×