АПЛ гранди “Интер” ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда
Спорт
−
23 Февраль 2022
2011Англиянинг “Ливерпуль” клуби яқин вақт ичида бор диққат эътиборини Италиянинг “Интер”и сафида тўп сураётган ҳужумчи Лаутаро Мартинесга қаратади. Бу ҳақда “Calciomercato” бермоқда.
24 ёшли аргентиналик футболчининг нархи 90 миллион еврогача етиши айтилмоқда. Агар, ушбу трансфер амалга ошадиган бўлса, 2022 йилнинг энг яхши харидларидан бири бўлади. “Қизиллар” учун Лаутарони сотиб олиш осон бўлмайди. Сабаби Мартинесга кўз тикканларнинг сони кам эмас.
Лаутаро ушбу мавсумда А Серияда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урган ва Аргентина терма жамоаси билан халқаро миқёсда ҳам яхши натижаларга эришган.
Олдинроқ, “Интер”нинг асосий трансфер мақсади “Торино” ҳимоячиси Глейсон Бремер эканлиги маълум бўлаган эди.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси