“Ювентус” гегемонлигини тугатган “Интер”нинг трансфер режалари ошкор бўлди

Спорт

image

А Серияда “Ювентус”нинг  узоқ йиллик гегемонлигига ўтган мавсум чек қўйган Миланнинг “Интер” клуби бундан буёғига ҳам тўхтаб қолмоқчи эмас, режа қилинаётган трансфер мақсадлари ҳам буни  исботлаб турибди.

“Интер” қишки трансфер ойнасида ўз сафига  “Аталанта” ярим ҳимоячиси Робин Госенсни қўшиб олди. Шубҳасиз, қишнинг энг ажойиб харидларидан бири бўлди. Госенс “Аталанта” кўрсатаётган ёқимли футболнинг асосий ўзакларидан бири эди. Шунинг учун “Интер” Робинга 25 миллион еврони тортинмасдан тўлади.

“Нерадзуррилар” ёзда ҳам бир қатор жиддий трансферларни амалга ошириш устида ишларни бошлаган. Фабрицио Романога кўра, “Интер”нинг асосий трансфер мақсади “Торино” ҳимоячиси Глейсон Бремер ҳисобланади. “Торино” сафига 2017 йил “Атлетико Минеиро”дан келиб қўшилган бразилиялик ҳимоячи шу кунгача, Турин клубида 84 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол уришга эришган. Шунингдек, миланликлар шорт-листида “Сассуоло” футболчилари Жанлука Скамакка ва Давиде Фраттези ҳам бор.

Қолаверса, миланликлар Иван Перишич ва Самир Ҳанданович билан янги шартнома имзолаш тўғрисида музокара ўтказмоқда. Марцело Брозович билан эса янги битим имзолаш борасида келишиб олинган.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги А Сериа ғолиби “Интер” 2021-2022 йилги мавсумда ҳам 53 очко жамғарган ҳолда, Италия чемпионатида етакчилик қилмоқда.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made