Анжелина Жоли: Мен бундан қўрқардим ва ҳамширанинг ортидан югурганман

Олам

image

Ҳар биримиз қариндошларимиз ва дўстларимиз ўлимидан азият чекмоқдамиз. Яқинда Aнжелина Жоли журналлардан бирига интервью берди.

Унда америкалик кино юлдузи онасининг ўлимидан олдинги ўз ҳис-туйғуларини очиқчасига тан олди. 

Эслатиб ўтамиз, Жолининг кўкрак саратони туфайли онаси ва бувиси вафот этган. Бу Анжелинага жуда таъсир қилди, чунки у, ўз навбатида, иложи борича болалар билан бирга бўлишни хоҳлайди. Жолининг онаси касаллик билан ўн йил давомида курашди, аммо у ҳалокатли касалликни енга олмади. Aёл бу урушда ютқазди.

"Бир пайт онамнинг қўлини ушлаганимда, у даҳшатли муолажани, кимётерапияни бошдан кечирган пайтларини эслайман. Онам кескин бинафша рангга бўялганида, мен бундан қўрқардим ва ҳамширанинг орқасидан югурганман", деди Aнжелина Жоли.

Актриса саратон касаллигига генетик мойиллиги учун тестлардан ўтган. Ва у ижобий бўлиб чиқди ва у онаси ва бувисидек бу касалликни бошидан кечирмаслик учун ҳамма нарсани қилди.

"Кейинчалик имплантларни жойлаштириб, саратон хавфини соладиган хужжайраларни олиб ташладим", деб тан олди Жоли.

Aктриса онасининг қандай азоб чекканини эслайди ва болалар билан имкон қадар қолиш ва бўлажак невараларини тарбиялаш учун ҳамма нарсани қилишни хоҳлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

саратон касаллиги Анжелина Жоли ҳақида

Баҳолаганлар

186

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг