Антуан Семеньо “Манчестер Сити”га ўтди – Романо
Спорт
−
07 Январь 2101 1 дақиқа
“Манчестер Сити” “Борнмут” жамоасининг қанот ҳужумчиси Антуан Семеньо билан шартнома имзолади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, трансфер суммаси 75 миллион еврони ташкил қилади. Семеньо жорий йилнинг 8 январь куни тиббий кўрикдан ўтгандан сўнг, клуб билан узоқ муддатли шартнома имзолайди.
Хабарларга қараганда, ганалик футболчи Англия Премьер-лигасининг яна тўртта клубидан тушган таклифларни рад этиб, айнан “Сити”ни танлаган. Унинг испаниялик мураббий Хосеп Гвардиола қўл остида ўйнаш истаги мазкур трансферда ҳал қилувчи омил бўлган.
Маълумот учун, жорий мавсумда 25 ёшли Антуан Семеньо Англия Премьер-лигасида 19 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Live
Барчаси