Антикоррупция агентлиги раиси ўринбосари 5,5 йилга қамалди
Олам
−
13 Ноябрь 2023
7500Қозоғистон суди фирибгарликда айбланаётган Коррупцияга қарши кураш агентлиги раисининг собиқ ўринбосари Мақсат Кожабоевни 5,5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда “Казинформ” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, катта ҳажмдаги фирибгарликда айбланган Кожабоевга нисбатан ҳукм Чимкентда ўқилган.
Жорий йилнинг 9 январь куни Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати Кожабоев коррупция жиноятини содир этишда гумон қилиниб, терговгача бўлган ҳаракатлар доирасида ҳибсга олинганини маълум қилганди.
Кожабоев 2021 йил июлидан 2022 йил апрелигача Қозоғистон Коррупцияга қарши кураш агентлиги раиси ўринбосари лавозимида ишлаган. Ўтган йиллар давомида Чимкент шаҳар прокурори, Жамбил вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
LiveБарчаси