Антарктидада қизил қор ёғди (фото)
Олам
−
26 Февраль 2020
15334Антарктидадаги Украинанинг “Академик Вернадский” станциясида қизил қор ёғди. Бу ҳақида Украина таълим ва фан вазирлиги Facebook’даги ўз саҳифасида маълум қилган.
“Бир ҳафтадирки, станцияда қизил қор ёғмоқда. Ҳамма ер шу рангга кирди”, дейилади хабарда.
Вазирликнинг маълум қилишича, қорга бундай тусни унинг таркибида мавжуд микроскопик сув ўтлари беради. Олимлар буни “Chlamydomonas nivalis” (қор хамидомонадаси) деб аташган.
Сув ўтларининг бу тури паст об-ҳаводан қўрқмайди ва кунлар исиши билан ўсишда давом этади. Айни дамда Антарктидада ёз ҳукмронлик қилмоқда.
Маълумотларга кўра, бундай ҳолатлар, Арктика ва Альп тоғларида ҳам учрайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь