Анри “Реал”ни ЕЧЛ финалига чиқишига ишонмади

Спорт

image

Франциялик футбол афсонаси Терри Анри жорий мавсум Европа Чемпионлар лигасининг финалига чиқадиган жамоаларни тахмин килди. 

Анрининг эҳтимолий финалчилари орасида Мадриднинг “Реал” клуби йуқ. 

Франциялик собиқ футболчининг фикрича, мусобақа финалида “Манчестер Сити” ҳамда “Наполи” жамоалари тўқнаш келади ва якунда Хосеп Гвардиола жамоасининг қўли баланд келади. 

Ҳозирги вақтда Европа Чемпионлар лигасининг 1/4 финал дастлабки ўйинлари ортда қолган. Дастлабки баҳслардан сўнг Англиянинг “Манчестер Сити”, Испаниянинг “Реал”, Италиянинг “Интер” ва “Милан” клублари 1/2 финал босқичига йўлланмани қўлга киритиш учун яхши имконият ҳосил қилган.

Мусобақа 1/4 финалининг жавоб ўйинлари 19 ва 20 апрель кунлари бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Чемпионлар лигаси “Реал”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг