Аномал совуқ кунлари барча ходимларнинг онлайн ишлашига рухсат бериш таклиф қилинди

Жамият

image

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ўзбекистонда бўлиши кутилаётган аномал совуқ об-ҳаво сабабли барча иш берувчиларга ўз ходимларини масофадан ишлашига рухсат бериши кераклигини таклиф қилди. Бу ҳақда “Юксалиш” ҳаракати ўз расмий саҳифасида хабар берди.

“Юксалиш” ҳаракати жорий йилнинг 9–15 январь кунлари аномал совуқ об-ҳаво кутилаётгани муносабати билан барча иш берувчилар – ҳам давлат, ҳам хусусий секторлар иш жараёнларини ташкил этишни чуқурроқ кўриб чиқишлари кераклигини қайд этган.

Ушбу таклифни илгари сурган ҳаракат ўз жамоаси мазкур кунлар давомида масофадан ишлашга ўтаётганини таъкидлаган. Ҳаракат марказий идора жойлашган бинонинг иситиш тизимидаги муаммолар сабабли ушбу қарорга келган. Шунингдек, ҳаракатнинг ҳудудий бўлинмалари ҳам онлайн форматга ўтади.

“Меҳнат шароитлари билан танишиб чиқиб, ходимларни қулай ҳарорат режими билан таъминлаш зарур. Агар ходимларнинг иш жойида бўлишига эҳтиёж бўлмаса, улар онлайн ишлашига рухсат берилиши керак. Пандемия бундай форматда ҳам берилган вазифаларни самарали бажариш мумкинлигини кўрсатди.

Қолаверса, бу йўлларни тирбанд қилмасдан, қор ва музлардан тозалаб олинишига шароит яратади. Шу билан бирга, иш соатларини, айниқса, очиқ ҳавода ишлайдиганлар учун қисқартириш мақсадга мувофиқ. Имкон қадар ходимлар учун иссиқ ичимликлар ташкил қилиш, совқотиш ҳолатларининг олдини олиш учун танаффус бериш ёки ўрин алмаштириш ҳам фойдадан холи бўлмайди”, дейилади хабарда.

Бундан ташқари, умуммиллий ҳаракат барча ўзбекистонликларни кутилажак совуқ об-ҳавода эҳтиёт чораларни кўришга чорлаган.

Аввалроқ, Ўзбекистонда мактабгача таълим муассалари ёпилётгани ҳамда барча умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларда, шунингдек, олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейларда ҳам қиш таътили 17 январгача узайтирилгани ҳақида хабар берилган эди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг