Aномал иссиқ сабаб поездлар ҳаракат жадвалида ўзгаришлар бўлиши мумкин
Жамият
−
29 Июнь 2021
6314Ўзбекистоннинг чўл ҳудудларида поездлар ҳаракат жадвалида ўзгаришлар бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
Гидромеорология хизмати марказидан олинган хабарга кўра, 2021 йил 28 июндан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келди. Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати кечалари 22-25°, кундуз кунлари 38-41°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 43° атрофида бўлади.
“Aлбатта, бундай иссиқ ҳаво пайтида пўлат излардаги ҳарорат янада юқори бўлади. Шу боис, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2021 йил 7 июл санасига қадар чўл ҳудудларида поездлар ҳаракат жадвалида ўзгаришлар кузатилиши мумкин”, дея таъкидланган компания хабарида.
LiveБарчаси