Анқарада қуролланган ота етти ёшли ўғлини гаровга олди     

Олам

image

Туркия пойтахти Анқарада отаси томонидан гаровга олинган 7 ёшли бола 12 соатдан кейин махсус операция ёрдамида қутқарилди. Бу ҳақда "Star" нашри хабар берди.

Аниқланишича,  ўғлини гаровга олган 35 ёшли эркак 2 ҳафта олдин ажрашган турмуш ўртоғига болани беришни хоҳламаган. Унинг руҳий муаммолари борлиги ва гиёҳвандликдан азият чекаётгани айтилган.

“Воқеа манзилига зудлик билан полиция махсус бўлинмаси, ўт ўчириш ва тез ёрдам бригадаси юборилган”, дейилади хабарда.

Шунингдек, ота махсус кучларнинг уринишларига 12 соат давомида қаршилик қилганидан сўнг, болани қутқариш бўйича махсус операция ташкил этилган. Отишмада ота оёғидан яраланиб, қуролсизлантирилган ва шифохонага олиб кетилган. Унинг ўғлига руҳий ёрдам кўрсатилаётгани хабар берилмоқда.

Воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошланган.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Анқара

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made