Анқара Бишкек билан хавфсизлик бўйича ҳамкорликка тайёр – Туркия Мудофаа вазири
Олам
−
30 Июнь 2021
3065Бугун, 30 июнь куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Туркия Мудофаа вазири Хулуси Акарни қабул қилди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди.
Жапаров билан учрашувда Акар Туркия Қирғизистон билан мудофаа, хавфсизлик ва мудофаа саноати каби кўплаб соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш ниятида эканинибилдирган.
Акар Қирғизистон ва Туркия ўртасида олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг учрашуви икки томонлама муносабатларга кучли туртки берганини қўшимча қилган. Мудофаа вазири Анқара ва Бишкек ўртасидаги ҳамкорлик Фатҳуллоҳ Гулен бошчилигидаги ФЕТО террористик гуруҳига қарши курашда муҳим эканини таъкидлаган.
Аввалроқ, Хулуси Акар Қирғизистонга келгани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, Садир Жапаров июнь ойи бошида Туркияга сафар қилиб, Президент Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашувда Қирғизистон томони Туркия билан мудофаа ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришни истаётганини маълум қилганди.
LiveБарчаси